Волкановски: "Махачев бу борада Оливейрадан кучлироқ"
Ярим енгил вазн тоифаси UFC чемпиони Александр Волкановски Махачев - Оливейра жанги олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Ўйлайманки, Махачев ва Оливейра ўртасиладаги баҳсда ҳамма энг яхши грепплерни аниқламоқчи бўлади. Кимдир Исламни кучли деб билади, яна кимдир Чарльзни. Ваҳоланки, биринчи жангда Махачев рақибини бўғиб қўйганди.
ММА нуқтаи назаридан ким курашда самаралироқ?
Мен Ислам деган бўлардим. У рақибларини синдириш учун қўлидан келган барча ишни қилади. Қанчалик портердан узоқлашманг, у яна жангни стойкага ўтказмасликка ҳаракат қилади.
Ислам назорат қилиш борасида ҳам анча тажрибали. Менимча, кураш бўйича Чарльз бирмунча қийналади. Мен Оливейрага стойкада жанг қилишни маслаҳат берган бўлардим.
Чунки, портер Ҳабиб ва қолган барча доғистонликларнинг услубидир", дейди австралиялик чемпион.
Эслатиб ўтамиз, Махачев ва Оливейра ўртасидаги реванш жанги 21 октярь куни Абу-Дабидаги UFC 294 турнирида бўлиб ўтади.
Фикрлар