“Вулверхэмптон” футболчиси Россия терма жамоасида ўйнамоқчи

  • 11 ноября, 2020, 10:30
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Вульверхэмптон” ҳимоячиси Макс Килмэн халқаро турнирларда Россия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилишга тайёр эканини билдирди.

Tecno

- Мен учун Россия ва Украина терма жамоалари эшиклари очиқ. Мен ёшлигимда Москвага кўп борардим. Киевда ҳам онам томонидан қариндошларим ҳозир ҳам бор. Отамнинг яқинлари АҚШга кўчиб кетган. Рус тилини мукаммал бўлмасада, гаплаша оладиган даражада биламан, - деди Килмэн.

Килмэн жорий мавсумда Англия чемпионатида бешта учрашувда майдонга тушиб, битта голли пас узатди.

23 ёшли футболчи фаолияти давомида футзал бўйича Англия терма жамоасида ҳам ўйинларда қатнашган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию