"Милан" ярим ҳимоячиси Франк Кессье қишги трансфер ойнаси вақтида "Вулверхэмптон" клуби сафини тўлдириши мумкин.

Ўтган ёзда 22 ёшли ивуарлик футболчи АПЛга ўтиш ишлари якунланиши мумкин эди, бироқ клублар кутилмагандан музокарани тўхтатишди.

Хабарларга кўра, ушбу харид "бўрилар" учун 30 миллион фунтга тушади. Жорий мавсумда Кессье А Серияда 18 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол киритди.