ВХЛ. Богацкий ва Шербинанинг голлари "Ҳумо"га ғалаба келтирди
Тошкентнинг "Ҳумо" клуби сафар учрашувлари сериясида бу сафар Альметьевскнинг "Нефтяник" жамоаси меҳмони бўлди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. 24-дақиқада Павел Новожилов ва Роман Таталинларнинг узатмасидан сўнг Антон Богацкий ҳисобни очди. Бу Антон учун "қанотлилар" сафидаги дебют гол бўлди.
33-дақиқада Игорь Мережко рақибни чавгон билан тўхтатиб қолгани учун икки дақиқага четлатилди ва бу тошкентликларга панд берди. Орадан 30 сония ўтиб мезбонлар мувозанатни тиклашди.
Шунга қарамай, Евгений Попихин шогирдлари Александр Шербинанинг зарбасидан сўнг ҳисобда олдинга чиқиб олишди ва амалда айнан жамоа сардори томонидан киритилган шайба амалда меҳмонларга 2 очко келтирди.
Бугунги ғалаба натижасида "Ҳумо" ҳисобидаги очколар сони 42 тага етди ва жамоа турнир жадвалидаги 7-ўрнини сақлаб қолди.
0:1 — 23:02 Антон Богацкий (Павел Новожилов, Роман Таталин)
1:1 — Иван Воробьёв (Тимур Фаткуллин, Умед Гильманов) сон жиҳатдан устунликда
1:2 — Александр Шербина (Алексей Пепеляев, Артём Ворошило).
Фикрлар