ВХЛ. "Ҳумо" бугун амалдаги чемпионга қарши ўйнайди

Тошкентнинг "Ҳумо" жамоаси ўз майдонида Қарағанданинг "Сариарка" клубии қабул қилади. Мазкур беллашув соат 17:00 да "Ҳумо Арена" муз саройида старт олади.

Маълумот учун, бугунги меҳмонлар мусобақанинг амалдаги ғолиби саналади ва жорий мавсум 2-Конференцияда 51 очко тўплаган ҳолда жадвалнинг 8-ўрнидан жой олишган. Евгений Попихин шогирдлари ҳисобида эса 49 очко мавжуд. "Қанотлилар" 1-конференциянинг 6-поғоноасида боришмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!