ВХЛ. "Ҳумо" бугун бош мураббийсиз қолган "Буран"га қарши ўйнайди
Тошкентнинг "Ҳумо" жамоаси ўз майдонида Россия Федерациясининг Воронеж шаҳри шарафини ҳимоя қиладиган "Буран" клубини қабул қилади. Мазкур беллашув соат 19:30 да бошланади.
Қайд этиш жоиз, меҳмонлар бош мураббийи вазифасини бажарувчи Михаил Бирюков ВХЛ тартиб-интизом қўмитаси томонидан учта учрашувга дисквалификация қилинган. Бирюковга "Звезда"га қарши баҳсда мухлисларга қарата улоқтирилган оёқ кийим учун мазкур жазо қўлланилган ва айнан мазкур дисквалификация сабаб бугун "Буран"ни Сергей Королев музга бошлаб чиқади.
Фикрлар