ВХЛ. "Ҳумо" мағлубиятлар сериясига чек қўйди
Тошкентнинг "Ҳумо" жамоаси сафар учрашувлари сериясидан ўрин олган тўртинчи баҳсини Воронеж шаҳрида "Буран" жамоасига қарши ўтказди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Шу тариқа, Евгений Попихин шогирдлари 3 баҳсдан иборат мағлубиятли серияга якун ясашди. Тошкентликлар бундан аввал "Звезда"га (0:3), "Химик" жамоасига (2:4) ва "Тамбов"га (1:3) имкониятни бой берган эдилар.
"Қанотлилар" биринчи конференцияда 47 ўйиндан сўнг 53 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалининг 7-ўрнини эгаллаб турибди. "Буран" ҳисобида эса 42 очко мавжуд ва улар жадвалнинг 11-поғонасидан жой олишган.
Маълумот учун, "Ҳумо" ўзининг келгуси ўйинини 27 январь куни "Ростов"га қарши сафарда ўтказади.
1:0 — Раисов Аслан (Кляузов Илья, Ковалёв Иван), 5.21
1:1 — Валуйский Семён (Сорокин Всеволод, Здунов Павел), 19.46
1:2 — Воронин Артём (Сорокин Всеволод, Здунов Павел), 42.51
Дарвозабонлар: Исаев Даниил - Смирягин Роман.
Фикрлар