ВХЛ. "Ҳумо" ўз майдонида мағлуб бўлди
Тошкентнинг "Ҳумо" жамоаси ўз майдонида Пекиннинг КРС-БСУ клубини қабул қилди ва 2:3 ҳисобида имкониятни бой берди. 19-дақиқада Таталин ва Ворошилоларнинг узатмасидан сўнг Синявский ҳисобни очди. Орадан 10 дақиқа ўтиб эса Максимов Смирягин қўриқлаётган дарвозани ишғол қилиб мувозанатни тиклади.
44-дақиқада Илин сон жиҳатдан устунликдан фойдаланган ҳолда тошкентликларнинг иккинчи голига муаллифлик қилди. 55-дақиқада эса Плотников ҳисобни 2:2 кўринишга келтирди.
Учрашув сўнггида ўйинчи алмаштиришдз қоида бузилгани учун мезбонлар музда 4 киши бўлиб қолишди ва якунда рақиблар бундан унумли фойдаланиб ғалаба шайбасини киритишди. Шайба муаллифи Чен Майк.
Фикрлар