ВХЛ. "Ҳумо" қаторасига учинчи мағлубиятини қабул қилиб олди

BEPUL PROPAN

Тошкентнинг "Ҳумо" жамоаси сафар учрашувлари сериясидан ўрин олган учинчи баҳсини Тамбов шаҳрида шу ном остидаги жамоасига қарши ўтказди. "Кристалл" муз саройида кечган учрашувда мезбонлар 3:1 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритишди.

Шу тариқа, "қанотлилар" ҳисобидаги очколар сони 51 талигича қолди ва жамоа 51 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалининг 7-ўрнини эгаллаб турибди. "Тамбов" ҳисобида эса 47 тага етди ва улар жадвалда 9-поғонага кўтарилиб олишди. 

Эслатиб ўтамиз, Евгений Попихин шогирдлари бундан аввал "Звезда"га (0:3) ва "Химик" жамоасига (2:4) имкониятни бой берган эдилар.

0:1 — Синявский Павел (Шербина Александр, Мережко Игорь), 4.06

1:1 — Зюзякин Максим (Мещеряков Михаил), 41.22

2:1 — Клочков Алексей (Попов Олег), 54.52 сон жиҳатдан устунликда

3:1 — Клочков Алексей (Дельнов Александр), 59.13 бўш дарвозага

Дарвозабонлар: Перетягин Денис - Смирягин Роман.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Elyor Baratov
24/01/2020 08:12
Futbolga kuyganimiz yetadi, xokkeyi Xumosi ortiqcha!