ВХЛ. "Ҳумо" Воскресенскда зафар қучди

Тошкентнинг "Ҳумо" жамоаси Москва вилоятининг Воскресенск шаҳрида маҳаллий "Химик" клуби меҳмони бўлди. Қизиқарли тарзда кечган беллашувда меҳмонлар 3:1 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритишди.

Павел Здунов, Иван Яценко ҳамда Артём Ворошилолар томонидан киритилган шайбаларга мезбонлар сафида Антон Злобин бир бор жавоб қайтара олди холос.

Энди "қанотлилар" 7 ноябрь куни Пензада "Дизел"га қарши музга чиқишади.

Шайбалар:

3:11 - Павел Здунов (Евгений Григоренко)

3:39 - Иван Яценко (Семён Валуйский)

27:18 - Антон Злобин (Максим Баин)

39:28 - Артём Ворошило (Иван Яценко, Платон Попов).

Зарбалар: 61-33

Аниқ зарбалар: 27:30.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!