ВХЛ. “Металлург” Тошкентга жанговар таркибда келди

Эртага Тошкентнинг “Ҳумо” жамоаси Олий Хоккей лигаси – Буюк ипак йўли кубогида жорий йилдаги ўзининг илк ўйинини ўтказади. Евгений Попихин шогирдларига Новокузнецкнинг “Металлург” жамоаси рақиблик қилади.

Қайд этиш жоиз, “Металлург” Тошкентга ўзининг жанговар таркиби билан ташриф буюрди. Жумладан, мусобақа тўпурари Максим Кицин (44 шайба) ва ОХЛнинг айни пайтдаги энг яхши ассистенти Валерий Поляков (26 голли узатма) ҳам жамоа билан юртимизга ташриф буюрди.

Тўлиқ делегация билан қуйида танишиш имконига эгасиз.

Дарвозабонлар: Андрей Литвинов, Вадим Никитин, Александр Печурский.

Ҳимоячилар: Егор Жданов, Дмитрий Акишин, Кирилл Маслов, Александр Юксеев, Владислав Воропаев, Алексей Рябоконов, Данил Галеев, Эрик Шевченко.

Ҳужумчилар: Алексей Шубин, Александр Локтев, Максим Кицин, Валерий Поляков, Даниил Ердаков, Станислав Бутузов, Вячеслав Скобелев, Константин Пархоменко, Савелий Малетин, Александр Шевченко, Артем Чернов, Максим Аскаров, Денис Дюрягин.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)