WBО ташкилоти Бектемир Мелиқўзиевнинг собиқ рақибига чемпионлик камари ҳимоя жангини буюрди

  • 23 февраль, 2023, 10:59
  • 0
  • Бокс
Профессионал бокснинг ўрта вазн тоифасида WBО чемпиони қозоғистонлик Жанибек Алимҳанули (13-0, 8KO) ва даъвогар британиялик Лиам Смит (33-3-1, 20KO) жангига буйруқ берилиб, томонлар келишувга эришиши учун 20 кун муддат белгиланди. Ушбу вақт ичида музокаралар бесамар кетса, WBО томонидан промоутерлик савдоси ташкил этилади. Унда иштирок этишнинг минимал нархи 200 минг доллар этиб белгиланди.
 
Эслатиб ўтамиз, 2015 йилги Осиё чемпионати чорак финалида ҳамюртимиз Бектемир Мелиқўзиев 19 ёшида ўша вақтда амалдаги жаҳон чемпиони ҳисобланган Жанибек Алимҳанулини мағлуб этган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!