WEF "128 PROF FIGHT 55" турнирида яна икки нафар Ўзбекистон вакили жанг қилади
3 октябрь куни Бишкек шаҳрида “WEF 128 PROF FiGHT 55” турнири ташкил этилади.
Ушбу жанг кечасида бир қатор ўзбекистонлик жангчилар ҳам октагонга кўтарилади.Бугунга келиб, яна икки нафар юртдошимиз ушбу турнирда жанг қилиши маълум бўлди.
"Nursulton Team" клуби аъзолари Азиз Неъматов қирғизистонлик Кутман Асеков билан баҳс юритса, Сардор Рустамов яна бир мезбонлар вакили Мамбеткадир Токтагулов билан куч синашади. Ушбу жангларда юртдошларимизга омад тилаймиз!
Фикрлар