
Wenger out? "Арсенал" сўнгги 7 ўйиннинг 5 тасида мағлуб бўлди
Ҳозиргина Англия Премьер-лигаси 28-туридан ўрин олган “Арсенал” ҳамда “Манчестер Сити” жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди. Лондондаги “Эмирейтс” стадионида кечган қарама-қаршиликда “шаҳарликлар” 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Қайд этиш жоиз, “Арсенал” сўнгги 7 ўйиннинг 5 тасида имкониятни бой берди. Бундан ташқари, Арсен Венгер жамоаси кетма-кет 3 та ўйиндан буён мағлубият аламини “таътиб кўришмоқда”.
Ўзи умуман, “тўпчилар” сўнгги ой давомида фақатгина “Эвертон” (5:1) ва “Эстерсунд” (3:0)ни мағлуб эта олишди холос.
Бугунги мағлубиятдан сўнг “Арсенал” ҳисобида очколар сони 45 талигича қолди ва “тўпчилар” ҳамон 6-ўринда боришмоқда.
Фикрлар