
"Western Asia Youth Chess-2025". Ёш шахматчиларимизнинг навбатдаги турдаги натижалари билан танишинг
Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида рапид ва блиц шахмат бўйича ёшлар ўртасида чемпионат бўлиб ўтмоқда. Мазкур турнир 20-29 апрелгача ўтказилади.
Турнирда бир қатор мамлакатлардан шахматчилар иштирок этмоқда. Ўзбекистон, Ҳиндистон, Қозоғистон, Туркманистон, БАА, Афғонистон ва мезбон Тожикистон шулар жумласидандир.
Таъкидлаш лозим, турнирда умумий жадвалдан ташқари яна кўплаб категориялар мавжуд. Хусусан, қизлар ўртасида 8, 10, 12, 14, 16 ва 18 ёшгача бўлган тоифалар мавжуд. Худди шу тоифалар ўртасида рақобат йигитлар ўртасида ҳам бўлиб ўтади.
Ушбу турнирдаги энг ёш (SG8) категорияда вакилларимиз бугун ўз юришини давом эттирди.
Қуйида 5-тур натижалари билан танишишингиз мумкин:
Қайд этиш лозим, ушбу турнирда бошқа категорияларда ҳам бир қатор ҳамюртларимиз иштирок этмоқда. Ушбу турнир тафсилотларини бизнинг сайтимиз орқали кузатиб боришингиз мумкин.
Фикрлар