"Women’s Chess Championship" IV халқаро турнири бугун бошланади
Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан аёллар ўртасида "Women’s Chess Championship" IV халқаро шахмат турнири ўтказилмоқда. Мусобақа аёллар шахматини ривожлантириш, ёшларни спортга кенг жалб этиш ҳамда 2026 йилда Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси олдидан муҳим тайёргарлик босқичи ҳисобланади.
Турнир 10-14 март кунлари Бухорода бўлиб ўтади ва 3 гуруҳда ўтказилади:
"MASTERS"
10 нафар иштирокчи: рейтинги 2450+ бўлган 7 нафар хорижий шахматчи ва 3 нафар Ўзбекистон вакили.
"CHALLENGERS"
FIDE рейтинги 1800 ва ундан юқори бўлган шахматчилар.
"FUTURES"
FIDE рейтинги 0–1899 бўлган шахматчилар.
Мусобақанинг умумий мукофот жамғармаси — 70 000 АҚШ долларини ташкил қилади ва вақт назорати классик. 9 турда ҳар бир ўйин 60 дақиқа ва ҳар бир юриш учун 30 сония вақт қўшиб борилади.
"Masters" гуруҳи - айланма, "Challengers" ва "Futures" гуруҳлари швейцарча тизимда ўтказилади.
Фикрлар