World Boxing аъзолари сони яна 9 тага ортди: улар орасида Россия ҳам бор

  • 20.03.2026 04:21
  • Javohir Malikov
  • 0
  • Бокс

2025 йил февраль ойида Халқаро Олимпия Қўмитаси (ХОК) World Boxing ни жаҳон даражасида халқаро ташкилот сифатида вақтинча тан олганди.

Кейинчалик ХОК World Boxing номидан 2028 йилги Олимпия ўйинлари дастурига боксни киритишни тасдиқлади.

Бугунга келиб, яна 9 мамлакат World Boxing ташкилоти аъзосига айланди ва аъзо федерациялар сони жами 168 тага етди. Эътиборлиси, бу рўйхатдан Россия ҳам ўрин олди.

1. Мозамбик
2. Замбия
3. Тонга
4. Танзания
5. Россия
6. Папуа Янги Гвинея
7. Ниуэ
8. Кипр
9. Беларусь

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!