World Boxing кубоги. 4 нафар боксчимиз чорак финалдаги жангларини ўтказди

  • 16 ноябрь, 19:15
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Бокс
CHERY AUTO

Ҳиндистоннинг Нью-Деҳли шаҳрида World Boxing ташкилоти кубоги баҳсларининг сўнгги финал босқичи старт олди. Бугун 4 нафар боксчимиз чорак финалдан ўз юришларини бошлашди.

Tecno

-54 кг вазнда бўлиб ўтган биринчи баҳсда, Нигина Ўктамова мезбон Преетига 0:5 ҳисобида имкониятни бой берди;

Азиза Зокирова эса ярим финалга йўл олди. Боксчимиз -70 кг вазнда нигериялик Мбата Патрисиадан 5:0 ҳисобида устун келди;

Адҳамжон Муҳиддинов -65 кг вазнда бўлиб ўтган жангда, Жанубий Корея вакили Жанг Донгванни 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди;

Ҳалимжон Мамасолиев +90 кг вазндаги чорак финалда, австриялик Аҳмед Ҳагагни 5:0 ҳисобида таслим этди;

Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар бермоқда.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!