World Boxing кубоги. Боксчиларимиз ҳозирча 2 та олтин ва 4 та кумуш медалига эга бўлди

  • 20 ноябрь, 16:23
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Бокс
CHERY AUTO

World Boxing ташкилоти кубоги доирасида бугун ҳал қилувчи баҳслар бўлиб ўтади. Ушбу босқичга 9 нафар боксчимиз етиб келишганди. Бироз аввал куннинг 1-дастур жанглари ниҳоясига етди. 

Tecno

-48 кг вазнда бўлиб ўтган финалда, вакиламиз Фарзона Фозилова ҳиндистонлик Минакшидан 0:5 ҳисобида мағлубиятга учради ва мусобақани иккинчи ўринда якунлади;

Азиза Зокирова -70 кг вазнда яна бир мезбон  Арундҳати Чоудҳарйга 0:5 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди; 

+80 кг вазнда Олтиной Сотимбоева ҳиндистонлик Нупурга ҳакамларнинг қарорларига кўра 2:3 ҳисобида мағлуб бўлди;

Асилбек Жалилов эса чемпионга айланди. Боксчимиз -50 кг вазнда мезбон боксчи Жадумани Манденгбам устидан 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди;

Самандар Олимов ҳам World Boxing ташкилоти кубогининг сўнгги босқичи ғолибига айланди. Боксчимиз -55 кг вазнда яна бир мезбон Бартвал Павандан 5:0 ҳисобида устун келди;

-90 кг вазнда бўлиб ўтган финалда, Нусратбек Тоҳиров англиялик  Исаак Окоҳдан 0:3 ҳисобида мағлуб бўлди.

Бироздан сўнг, 2-дастур жанглари старт олади. Унда яна 3 нафар чарм қўлқоп устамизнинг рингга кўтарилиши белгиланган. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар бермоқда.

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!