World Boxing кубоги. Бугун 7 нафар боксчимиз чорак финал жангларида иштирок этади
Ҳиндистоннинг Нью-Деҳли шаҳрида World Boxing ташкилоти кубоги баҳсларининг сўнгги финал босқичи бўлиб ўтмоқда. Бугунги чорак финалдан 7 нафар вакилимизнинг жанглари ўрин олган.
-57 кг: Ситора Турдибекова - Ву Шиҳ Йи (Хитой Тайпейи);
-55 кг: Самандар Олимов - Шин Жаеёнг (Жанубий Корея);
-75 кг: Жавоҳир Абдураҳимов - Аман Консбеков (Қозоғистон);
-90 кг: Нусратбек Тоҳиров - Богдан Толмачов (Украина);
-50 кг: Асилбек Жалилов - Ёон Таегеун (Жанубий Корея);
-70 кг: Муҳаммадазизбек Исмоилов - Ким Жоонсу (Жанубий Корея);
-85 кг: Жасурбек Йўлдошев - Жон Лачлан (Австралия).
Биринчи дастур жанглари 13:30 да старт олади, иккинчи дастур бўлса 17:30 га тўғри келади. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар бермоқда.



Фикрлар