World Boxing кубоги. Куннинг 1-дастур жанглари якунланди!

  • 18 ноября, 16:30
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Бокс
CHERY AUTO

Ҳиндистоннинг Нью-Деҳли шаҳрида World Boxing ташкилоти кубоги баҳсларининг сўнгги финал босқичи бўлиб ўтмоқда. Бугундан ярим финалллар старт олади. Ҳозиргина куннинг 1-дастур жанглари якунланди. 

Tecno

-48 кг вазнда бўлиб ўтган ярим финалда, ҳамюртимиз Фарзона Фозилова украиналик Анна Окотани 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратди;

Азиза Зокирова ҳам финалда! Боксчимиз -70 кг вазнда яна бир украиналик Анастасиа Черноколенкодан 5:0 ҳисобида устун келди;

+80 кг вазнда бўлиб ўтган ярим финалда, Олтиной Сотимбоева қозоғистонлик боксчи Ассел Токтассинни тўхтатди - 5:0;

Маълумот учун, бизни олдинда 2-дастур баҳслари кутиб турибди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию