World Boxing кубоги. Куннинг 2-дастур баҳслари ҳам ниҳоясига етди
Ҳиндистоннинг Нью-Деҳли шаҳрида World Boxing ташкилоти кубоги баҳсларининг сўнгги финал босқичи бўлиб ўтмоқда. Бугундан ярим финалллар старт олди. Бироз аввал куннинг 2-дастур жанглари ҳам ниҳоясига етди.
-65 кг вазнда ҳамюртимиз Адҳамжон Муҳиддинов япониялик Шион Нишиямага 2:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди ва мусобақани бронза медали билан якунлади.
Яна бир вакилимиз Нусратбек Тоҳиров -90 кг вазнда бўлиб ўтган баҳсда польшалик Жакуб Тутак Адамни 4:1 ҳисобида мағлуб этиб, финалга йўл олди.
Боксчимиз Ҳалимжон Мамасолиев ҳам финалга чиқди. У +90 кг вазнда Жанубий Корея вакили Жу Таеунгга ҳеч қандай имкон қолдирмади - 5:0.
Бугунги баҳслар якунланди, эртага ҳам ярим финаллар давом эттирилади. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар бермоқда.



Комментарии