World Boxing кубоги. Ситора Турдибекова ўз юришини тўхтатди, яна 3 нафар боксчимиз эса ярим финалда!

  • 17 ноябрь, 17:15
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Бокс
CHERY AUTO

Ҳиндистоннинг Нью-Деҳли шаҳрида World Boxing ташкилоти кубоги баҳсларининг сўнгги финал босқичи бўлиб ўтмоқда. Бугунги чорак финалдан 7 нафар вакилимизнинг жанглари ўрин олганди. Бироз олдин куннинг 1-дастур баҳслари якунланди. 

Tecno

-57 кг вазнда бўлиб ўтган чорак финалда, Ситора Турдибекова Хитой Тайпейи вакиласи Ву Шиҳ Йига 0:5 ҳисобида имкониятни бой берди;

Самандар Олимов эса ярим финалга йўл олди. -55 кг вазнда бўлиб ўтган баҳсда вакилимиз Жанубий Корея боксчиси Шин Жаеёнгга имкон қолдирмади - 5:0;

Жавоҳир Абдураҳимов -75 кг вазнда қозоғистонлик Аман Консбековни 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратди;

-90 кг вазндаги чорак финалда, Нусратбек Тоҳиров украиналик Богдан Толмачовни 4:1 ҳисобида мағлуб этиб ярим финалга йўл олди.

Маълумот учун, бироздан сўнг, куннинг 2-дастур жанглари старт олади. Унда 3 нафар боксчимизнинг иштирок этиши режалаштирилган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!