World Boxing кубоги. Яна 3 нафар боксчимиз ярим финалда!
Ҳиндистоннинг Нью-Деҳли шаҳрида World Boxing ташкилоти кубоги баҳсларининг сўнгги финал босқичи бўлиб ўтмоқда. Бугунги чорак финалдан 7 нафар вакилимизнинг жанглари ўрин олганди. Бироз олдин куннинг 2-дастур баҳслари ҳам якунланди.
-50 кг вазнда бўлиб ўтиши керак бўлган чорак финал баҳси, Жанубий Кореялик Ёон Таегеуннинг жагдан бош тортганлиги сабабли ўтказилмайдиган бўлди;
-70 кг вазнда Муҳаммадазизбек Исмоилов Жанубий Корея вакили Ким Жоонсудан 5:0 ҳисобида устун келди;
Жасурбек Йўлдошев бугунни ғалаба билан якунлаб берди. Боксчимиз -85 кг вазнда бўлиб ўтган баҳсда австралиялик Жон Лачланни 5:0 ҳисобида мағлуб этди;
Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар бермоқда.



Фикрлар