"World Boxing" ташкилоти кубоги. Иккинчи кунда рингга кўтарилган 5 нафар ҳамюртимизнинг 4 таси кейинги босқичда!

  • 17.06.2026 22:36
  • Javohir Malikov
  • 0
  • Бокс
Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Бокс бўйича Жаҳон кубогининг бугунги дастуридан ўрин олган баҳсларда биринчи бўлиб, -60 кгдаги вакиламиз Ситора Турдибекова рингга кўтарилди. У япониялик Аяка Тагучига қарши баҳс юритди. Жуда қизиқарли ва шиддатли ўтган тўқнашувда Турдибекова 3:2 ҳисобида зафар қучди ва навбатдаги босқич масаласини ҳал қилди.

Абдумалик Ҳалоков -60 кгда илк босқичда венесуэлалик Вилсон Солорзанога қарши ринга кўтарилди.
Кутилганидек, тажрибали Ҳалоков рақибига имконият қолдирмади ва 5:0 ҳисобида ғалабага эришди. 

- 70 кг вазндаги вакилимиз Шавкатжон Болтаев ҳам Жаҳон кубогида биринчи жангини ўтказди. У жанубий кореялик Жоонсу Ким билан баҳс олиб борди. Қизиқарли қарама-қаршиликда Болтаев 3:2 ҳисобида зафар қучди ва кейинги босқичга йўл олди.

-55 кг вазн тоифасидаги вакилимиз Самандар Олимов иштирокидаги жанг ҳам ўз якунига етди.  Олимов озарбайжонлик Амин Маммадзадага қарши ринга кўтарилди ва афсуски 1:4 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

-80 кг вазн тоифасидаги вакилимиз Жавоҳир Умматалиев ҳам Жаҳон кубогида биринчи жангини ўтказди. 
Қуръа илк босқичдаёқ жиддий рақиб, қозоғистонлик Сабиржан Аккаликовни тақдим этган эди. Жанг жуда шиддатли кечди ва якунда Умматалиев 3:2 ҳисобида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олди.

Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар бермоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!