"WR Chess Masters": Нодирбек Абдусатторов навбатдаги мағлубиятини қабул қилиб олди, унинг кейинги рақиби Гукеш (натижалар, жуфтликлар, жадвал)

Германиянинг Дюселдорф шаҳрида шахмат бўйича А классдаги "WR Chess Masters" турнири бўлиб ўтмоқда. 
 
21 февраль куни ўтказилган 5-турда ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов германиялик Винсент Кеймерга қарши қора доналарда ҳаракат қилиб, афсуски мағлуб бўлди. 
image_2023-02-22_09-21-40_1
 
Бугун, 22 февраль 6-турда Нодирбек яна қора доналарда ҳиндистонлик Гукешга қарши ўйнайди.
image_2023-02-22_09-22-03 
 
5-тур якунига кўра, 4 очко жамғарган АҚШ вакили Левон Аронян турнир жадвалида пешқадамлик қилаётган бўлса, бир хил 3 очкодан жамғарган АҚШлик Уэсли Со ва Ҳиндистон вакили Гукеш кучли учликда бормоқда. Мағлубиятдан сўнг Нодирбек 9-ўринга тушуб кетди.
image_2023-02-22_09-22-52

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!