Хаби Алонсо 12 футболчини жамоадан четлатди
Машҳур ҳужумчилар Лиам Делап ва Николас Жексон “Челси”нинг асосий жамоасидан алоҳида машғулот ўтказаётган футболчилар гуруҳида шуғулланишга мажбур бўлаётгани бош мураббий Хаби Алонсо уларга ишонч билдирмаслигини англатади.
Янги мавсумда “Челси” еврокубокларда иштирок этмайди. Шу боис бош мураббий Хаби Алонсо ихчам таркиб билан ишлашни маъқул кўрмоқда. Айрим позицияларда эса футболчилар сони сезиларли даражада ортиб кетган.
Шундай позициялардан бири марказий ҳужумчи ўрни ҳисобланади. Алонсо бу ерда “Челси”да дахлсиз футболчи ҳисобланган Жоао Педрога ҳамда “Брайтон”дан таклиф этилган Дэнни Уэлбекка таянишни режалаштирмоқда.
The Telegraph маълумотига кўра, бир неча кундан буён “Челси”нинг 12 нафар футболчиси асосий жамоадан алоҳида машғулот ўтказмоқда. Делап ва Жексон ҳам айнан шу гуруҳда қайд этилган.
Делап, Жексон ва улар билан бирга машғулот ўтказаётган футболчилар ҳануз асосий жамоанинг кийиниш хонаси ва бошқа инфратузилмасидан фойдаланишмоқда. Улар Кобхэмдаги база ҳудудида жойлашган академия биносига юборилмаган.
Аввалроқ “Челси”да “bomb squad” (“исталмаган футболчилар гуруҳи”) деб аталган таркибда Аксель Дисаси, Трево Чалоба ва Рахим Стерлинг каби футболчилар бўлган.
Кўриниб турибдики, “Челси” ҳар икки ҳужумчиси бўйича келадиган таклифларни кўриб чиқишга тайёр. Делапга “Эвертон”, “Ньюкасл” ва “Ноттингем Форест” клублари қизиқиш билдирмоқда. Жексон эса “Астон Вилла”да Унаи Эмери билан яна бирга ишлаши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар билан боғланмоқда.

Фикрлар