Хаби Алонсо: “Бу ғалаба биз учун жуда муҳим — ақл билан ўйнадик”

CHERY AUTO

"Реал Мадрид" бош мураббийи Хаби Алонсо Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида "Пачука" устидан қозонилган 3:1 ҳисобидаги биринчи расмий ғалабаси ҳақида фикр билдирди:

Tecno

"Жуда муҳим ғалаба. Бу натижани қадрлаймиз, чунки у қийин шароитда қўлга киритилди. Деярли бутун ўйинни бир киши кам ўтказдик — бу осон эмас. Аммо жамоа жуда ақл билан ўйнади, бундан мамнунман.

Қизил карточка — афсусли ҳолат. Бу хатолик бутун ўйинга таъсир кўрсатди. Ундан кейин тактик ёндашувни ўзгартиришга тўғри келди. Бундай вазиятлар дарс бўлиши керак. Яхшиси — биринчи бўлиб гол ўтказган маъқул, лекин бутун ўйинни ўн киши билан ўтказмаслик керак. Рауль Асенсио билан бу ҳақда суҳбатлашамиз.

Қолган жиҳатлар менга ёқди" - дея ўз фикрлари билан ўртоқлашди испаниялик мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!