Хаби Алонсо "Челси"да "Реал"нинг икки юлдузини кўришни истайди
Ali Ahmadxo’jayev
«Челси» бош мураббийи Хаби Алонсо «Реал»дан Орельен Тчуамени ва Арда Гюлерни олиб келишни режалаштирмоқда.
Манбаларга кўра, "Челси"нинг янги бош мураббийи Хаби Алонсо жамоани кучайтириш учун "Реал" таркибидан икки футболчини олиб келишни режалаштирган.
Хабар қилинишича, мутахассис Лондон клуби сафида ярим ҳимоячи Орельен Тчуамени ва ёш истеъдод эгаси Арда Гюлерни кўришни истаяпти. Шу боис мадридликлар ушбу футболчилар бўйича эҳтимолий таклифларга тайёрланаётгани айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Хаби Алонсо яқинда "Челси" билан 2030 йил ёзигача мўлжалланган шартнома имзолади. Испаниялик мураббий илгари "Реал" таркибида футболчи сифатида ҳам ўйнаган, бу эса унга Мадрид клуби тизими ва футболчилари имкониятларини яхши билиш имконини беради.
Изоҳлар (0)