Хаби Алонсо "Челси"га "Барса"дан икки футболчини олиб келади
Испаниялик мутахассис Лондон клуби учун режаларини аниқлаб олди
«Челси» қишки трансфер ойнасини фаол ўтказиши мумкин. Football365 нашри хабарига кўра, лондонликлар бир вақтнинг ўзида «Барселона»нинг икки футболчисини олиб келишга ҳаракат қилмоқда.
Манба маълумотича, жамоанинг бош мураббийи Хаби Алонсо ҳимоячи Жюль Кунде ва яримҳимоячи Френки де Йонгни ўз таркибида кўришни истамоқда. И
спаниялик мутахассис бу икки келишувни ҳам январ ойидаёқ расмийлаштириш тарафдори.
Ҳозирча «Челси» Англия премьер-лигаси жадвалида 13 очко тўплаб, тўртинчи ўринни эгаллаб турибди. Кеча, 17 октябрь куни, лондонликлар ўз майдонида «Эвертон»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

Фикрлар