Хаби Алонсо: "Жамоага нимадир етишмаябди"

Германиянинг "Байер" клуби бош мураббийи Хаби Алонсо кеча Бундеслига дорирасида бўлиб ўтган "Штутгарт" билан ўйиндаги нурсиз дуранг 0:0 га изоҳ бериб ўтди.

"Бугун гол ура олмадик. Аммо менимча яхши ўйнадик. Балки бу мавсумнинг энг яхши ўйинларидан бири бўлгандир. Шуниси аниқки, кеча бизга етишмаган ягона нарса оддийгина гол эди.

Хар бир беллашувимиз янада яхшироқ бўлишини ва имкон қадар барча ўйинларда ғалаба қозонишни хоҳлаймиз. Агар бугунгидек ўйнашда давом этсак, доимий ғалабалар режимига тушиб оламиз.

Аввало футболчиларимга ташаккур. Яхши даражада харакат қилишди ва майдонда бор кучларини беришди
", - деди "Байер" устози.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!