Хаби Алонсо "Ливерпуль"ни бошқариши ҳақидаги саволга жавоб берди

Хаби Алонсо "Ливерпуль"ни бошқариши ҳақидаги миш-мишларга жавоб берди. 

Бугун Юрген Клопп мавсум якунида мерсисайдликлар сафини тарк этиши ҳақидаги қарорини маълум қилди. 

"Мен Юргенни жуда ҳурмат қиламан, у "Ливерпуль"га келишидан олдин мени ҳайратда қолдирди ва бу клубда бўлган йиллари давомида мен унинг нимага эришганини ва қандай қилиб бу чўққини забт этганини қадрлай бошладим. 

Айни дам "Байер"да жуда бахтиёрман ва ишимдан роҳатланяпман. Кейин нима бўлишини ўйламайман", - деди "Байер" устози. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Mahmud Ttww
27/01/2024 07:47
Баварияга Алонсо, Ливерга Тухель келиши ҳам мумкин вариант, чунки Тухедь Клоппдан қолган жамоаларни бошқарган