Хаби Алонсо “Манчестер Сити” юлдузини хафа қилди

  • 17 Jul 06:48
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Футбол оламида катта таъсир кучига эга бўлган машҳур агент Жорже Мендеш “Манчестер Сити” юлдузи Бернарду Силвага бошқа жамоа топишга ҳаракат қилмоқда.

Tecno

Маълумотларга қараганда, португалиялик агент ўз ҳамюртини “Реал”га жойлашга уриниб кўрди.  

Don Balon нашрининг ёзишича, Жорде Мендеш “Қироллик клуби” президенти Флорентино Пересга мурожаат қилиб, Бернарду Силванинг хизматларини таклиф қилган. Мендеш мадридликларни қизиқиштириш мақсадида “Манчестер Сити” тажрибали ўйинчини бу ёз бепул қўйиб юбориши мумкинлигини ҳам маълум қилди.

Бернарду Силванинг “шаҳарликлар” билан амалдаги шартномаси яна бир йил давом этади. Бироқ футболчи ҳамкорликни давом эттиришни истамаяпти.

Манбага кўра, Жорже Мендешнинг таклифини мадридликларда қизиқиш уйғотмади. Қолаверса, “Реал”нинг янги бош мураббийи Хаби Алонсо бу трансферни блоклади. Испаниялик мутахассис ўз қарорини таркибни ёшартиришга эътибор қаратаётгани ва бу жараёнда 30 ёшли Бернарду Силванинг хизматига эҳтиёж йўқлиги билан изоҳлаган.

Comments

You must be logged in to commet!