
Хаби Алонсо Мбаппенинг йўқлигига изоҳ берди
Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Хаби Алонсо Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати–2025 мусобақаси гуруҳ босқичида Килиан Мбаппенинг қатнашмаслигига изоҳ берди.
"Мбаппе? У жамоа билан бирга машғулот ўтказаётганидан мамнунмиз. Бироқ, биз уни 1/8 финал ўйинига тўлиқ тайёр бўлиши учун эҳтиёт қилдик", — дея таъриф бериб ўтди испаниялик мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, француз ҳужумчиси мусобақанинг илк икки ўйинида ички инфекция сабаб, майдонга тушмаганди.
"Қироллик клуби" Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи 3-турида Австриянинг “Ред Булл Зальцбург” жамоасига қарши ўйин ўтказади. Ушбу беллашув 27 июн куни соат 06:00да старт олиши режалаштирилган.
Comments