Хаби Алонсо Симеоненинг хатти-ҳаракатларини танқид қилди

CHERY AUTO

Мадриднинг "Реал" жамоаси бош мураббийи Хаби Алонсо Испания Суперкубоги ярим финалидан ўрин олган учрашувда "Атлетико" устози Диего Симеоненинг хатти-ҳаракатларига муносабат билдирди.

Tecno

Алонсо As нашрига берган интервьюсида рақиб жамоа футболчиларига доим ҳурмат билан муносабатда бўлишга ҳаракат қилишини, одатда улар билан баҳсга киришмаслигини таъкидлади. Мутахассис, шунингдек, Симеоненинг Винисиус Жуниор ҳақида айтган сўзлари унга ёқмаганини қайд этди.

Бу спортга хос хулқ-атворнинг энг яхши намунаси эмас. Рақибни ҳурмат қилиш керак. Футбол майдонида содир бўлаётган ҳолатларнинг ҳам ўз чегараси бор", — деди Алонсо.

Эслатиб ўтамиз, учрашув давомида Диего Симеоне Винисиус Жуниор билан тортишиб қолган. "Атлетико" мураббийи бразилиялик футболчига "Реал" президенти Флорентино Перес уни сотиб юборишини айтиб, мурожаат қилган.

Якунда "қаймоқранглар" "матрасчилар"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, Испания Суперкубоги финалига йўл олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!