Хаби Алонсо учта асосий мезонни айтди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Челси» бош мураббийи Хаби Алонсо жамоа таркибининг мувозанати ҳақида фикр билдирди.

«Аввал жамоани ташқаридан ўргандим, кейин эса клуб ичидаги одамлар ва футболчилар билан суҳбатлашиб, уларга нимаси етишмаётганини тушунишга ҳаракат қилдим. Мен учун энг муҳими – барча жиҳатда тўғри мувозанатни топиш.

Жисмоний тайёргарлик, маҳорат ва тажриба ўртасида, ҳали ривожланиши керак бўлган ёш футболчилар билан аллақачон шаклланган ўйинчилар ўртасида мувозанат бўлиши шарт.

Ҳеч нарса идеал бўлмайди, лекин ҳозир шундай паллага етдикки, амалга оширилган ишларни футбол нуқтаи назаридан мантиқан тўғри деб баҳолаш мумкин. Ўйлайманки, энди янги лойиҳа учун яхши старт нуқтасига эга бўлдик», – деди мураббий.

Эслатиб ўтамиз, Алонсо 1 июлдан бошлаб расман «Челси» бош мураббийи сифатида иш бошлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!