Хаби "Реал" футболчисини ўз жамоасида кўрмоқчи
"Алавес"да ижара асосида ўйнаётган "Реал" ҳимоячиси Рафа Марин Германия чемпионатига кўчиб ўтиши ўтиши мумкин. Бу ҳақда "Todofichajes" нашри хабар берди.
Манба берган хабарга кўра, 21 ёшли марказий ҳимоячига Леверкузеннинг "Байер" клуби қизиқиш билдирмоқда. "Фармацевтлар" бош мураббийи Хаби Алонсонинг шахсан ўзи ҳамюртини сотиб олишни клуб раҳбариятидан сўрамоқда. Испаниялик футболчининг трансфер нархи беш миллион еврога баҳоланмоқда. Унинг “Алавес” билан шартномаси 2024 йилнинг июн ойи охирида якунига етади.
Испания чемпионатининг жорий мавсумида Марин 29 та ўйин ўтказди.
Фикрлар