Хабиб Нурмагомедов: Барбоза билан жанг натижаси келажагимга таъсир қилади

Россиялик жангчи Хабиб Нурмагомедов Эдсон Барбоза билан “UFC 219” турнири доирасида ўтадиган жанг келажагига таъсир қилишини айтиб ўтган. Нурмагомедов шунингдек, мазкур жанг фаолиятидаги энг муҳим тўқнашувлардан бири эканлигини ҳам таъкидлаган.

Менга Майкл Жонсон ҳам рақиблик қилган. Мен унинг додини берганман, Барбоза эса умуман ҳис қилмаган, – дея Нурмагомедовнинг сўзларини келтиради ТАСС нашри. – Шунингдек, Тибау ва дос Аньос билан ҳам урушганман. Бу жангчилар юқори даражадаги яккакурашчилар. Барбоза ҳозир жуда яхши спорт  формасида ва жаҳоннинг тўртинчи рақамли жангчиси. Бу фаолиятимдаги энг муҳим жанг. Унинг натижаси келажагимга таъсир қилади.

Эслатиб ўтамиз, Нурмагомедов - Барбоза жангчи 30 декабрь куни АҚШда бўлиб ўтади. Тошкент вақти билан 31 декабр соат 09:30да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!