Хабиб Нурмагомедов: "Манчестер Сити" футболчиларини залимга киритмасдим!
UFC собиқ чемпиони Хабиб Нурмагомедов "Манчестер Сити" клуби футболчилари билан учрашди ва уларни нима учун спорт залига киритмаслигини тушунтирди.
“Уларга пушти рангли футболкаларда спорт залимга киритмаслигимни айтдим. Улар ҳазиллашмаётганимни англамай кулишди”, – дея Хабиб Telegram каналига жойлаган суратга изоҳ қолдирди.

Шунингдек, ММА афсонаси Instagram га жойлаган "story" сида ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов ҳақида илиқ фикрлар билдириб, футболчимизга омад тилади.



Фикрлар