Хабиб Нурмагомедовга тегишли мактаб ёпилади
UFC шон-шуҳрат зали аъзоси Хабиб Нурмагомедовга тегишли бўлган ва Махачқалъада (Доғистон Республикаси) жойлашган Абдулманап Нурмагомедов номидаги жанг санъатлари мактаби ёпилади. Бу ҳақда "Mash" телеграм канали хабар берди.
Маълумотларга кўра, клуб ўрнида турар-жой мажмуаси қурилади. Янги зал 2026 йилда Хабибнинг туғилган қишлоғида очилиши кутилмоқда. Аммо ҳозирча, бу бирор расмий томонидан тасдиқланмаган.
Эслатиб ўтамиз, ёзда ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари Абдулманап Нурмагомедов номидаги жанг санъатлари мактабида тинтув ўтказиб, Доғистондаги ҳужумда иштирок этган жангарилардан бири Гажимурод Кагиров ҳақида мактаб ўқувчиларини сўроқ қилганди.
Фикрлар