Хабиб Нурмагомедов:"Отамнинг шу гаплари ҳаётимни бутунлай ўзгартириб юборди"
Енгил вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони, ҳозирда Шон-шараф зали аъзоси россиялик Хабиб Нурмагомедов отаси ва мураббийи Абдулманап Нурмагомедов билан бўлган 2014 йилдаги воқеалар ҳақида гапириб берди.
"Бошим жароҳатлардан чиқмаган, жуда оғир вақтлар эди. Ўшанда отамга "Балки бу Қодир Тангрининг аломатидир ва биз тўхташимиз керакдир...?" деб айтгандим. Отам эса "Таслим бўлмаслик керак. Қийинчиликларгина сени қанчалик кучли эканингни кўрсатади. Агар чидамли бўлмасанг, шунчаки осон енгиласан. Агар спортдан кетмоқчи бўлсанг, кет, лекин мен кимнидир UFC чемпиони қиламан. Сен биланми, сенсизми, буни барибир уддалайман", деди отам. Бу менга жуда қаттиқ таъсир қилди. Отамнинг шу гаплари ҳаётимни бутунлай ўзгартириб юборди. Шундан сўнг, мен аввалгидан ҳам кўпроқ ишладим. Кейин нима бўлганини эса ўзингиз биласиз”, — деди Нурмагомедов Inspire Me Podcast Ме каналига берган интервьюсида.
Фикрлар