"Лестер" ярим ҳимоячиси Энди Кинг фаолиятини АПЛнинг бошқа бир клуби "Хаддерсфилд"да давом эттиради.

31 ёшли хавбек мавсумни "Рейнжерс"да ижарада бошлаганди, энди эса мавсумни "Хаддерсфилд"да якунлаб қўядиган бўлди.

Кинг Англияда ўзига хос натижа муаллиффи ҳисобланади. У битта клуб сафида Биринчи дивизон (2009-йил), Чемпионшип (2013-йил) ва Премьер-лигани (2016-йил) ютган биринчи футболчига айланди.

У барча унвонларга "Лестер" билан биргаликда эга чиққан. Футболчи "тулкилар" таркибида 2006-йилдан буён тўп суриб келади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)