Хадсон-Одои "Челси"дан нега кетмоқчи?

"Челси"нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Каллум Хадсон-Одои етарли ўйин амалиётига эга бўла олмаётгани сабаб жамоасини ўзгартирмоқчи. Бу ҳақда Sky Sports нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбага кўра, 19 ёшли футболчи АПЛ рестартидан кейин бир соатдан камроқ майдонда ҳаракат қилган холос. Шу боис у жорий мавсумлар оралиғидаёқ “аристократлар” сафидан кетмоқчи.

Гап шундаки, Хадсон-Одои захирада қолиб кетиб Англия терма жамоасининг “Евро-2020” ва “ЖЧ-2022” таркибига кира олмасликдан чўчимоқда.

Хадсон-Одои жорий мавсум “Челси” сафида жами 20 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол ҳамда 4 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!