Хадсон-Одои коронавирусдан тўлиқ соғайди
"Челси" клуби футболчиси Каллум Хадсон-Одои бундан бир муддат илгари COVID-19 инфекциясини юқтириб олгани ҳақида хабар берган эдик. Жамоа бош мураббийи Фрэнк Лэмпарднинг таъкидлашича, айни вақтда иқтидорли футболчи тўлиқ соғайишга эришган.
"Мен у билан ҳафта давомида алоқада бўлдим. Бу ғалати давр эди. Бахтимизга у кучли оғриқларни сезмади. Барчаси ортда қолганидан ғоят хурсандман. Каллум тўлиқ соғайди. Энди жамоанинг қолган аъзолари барча эхтиёт чорасини қўллашлари лозим. Каллумнинг тести мусбат кўрсаткич қайд этганидан буён вазиятни назоратга олганмиз. Ҳозир жамоамизда барчаси жойида", - дея Лэмпарднинг сўзларини келтириб ўтди клуб расмий сайти.
Эслатиб ўтамиз, Хадсон-Одоида 9 март куни коронавирус симптомлари аниқланган ва орадан 3 кун ўтиб, унинг тестлари мусбат кўрсаткич қайд этган эди.
Фикрлар