"Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни" муносабати билан Бухоро шаҳрида "Grassroots" футбол фестивали ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 7 апрелдаги "Оммавий ва профессионал футболни ҳар томонлама ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-115-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида 1 июнь - "Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни" ҳамда ОФКнинг "Оммавий футбол куни" муносабати билан "Умид" спорт мажмуаси майдонида ўрта умумтаълим мактаблари ўқувчилари иштирокида "Grassroots" футбол фестивали ўтказилди.
Дастлаб ёш ўқувчи ўғил-қизлар гуруҳларга бўлиниб, мураббийлар қўл остида машғулотлар олиб боришди. Болаларга футбол ўйнашнинг асосий техник элементлари юзасидан кўникмалар берилди.
Тадбир якунида болажонларга сертификат ва эсдалик совғалари ҳамда музқаймоқлар топширилди.
1 июнь - "Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни" муносабати билан Бухоро шаҳрида ўтказилган "Grassroots" футбол фестивали жараёнидан тайёрланган видеолавҳани қуйида томоша қилишингиз мумкин!
Манба: Бухоро Футбол Ассоциацияси
Фикрлар