Халқаро синовга юборилган ўзбекистонлик ҳакамлар 100 фоизли натижа қайд этишди

Бир неча ҳакамларимиз ОФК томонидан видео ассистент реферилар учун ташкил этилган курсда таҳсил олишганди. Яқиндагина ушбу курс якунлари бўйича вакилларимизнинг дастлабки натижалари эълон қилингани, унга кўра, Aбдурашид Худойберганов ҳамда Фирдавс Норсафаров ВAР курсини муваффақиятли якунлашганини маълум қилган эдик.

Бугун ОФК ушбу курс якунлари бўйича қолган 2 ҳакамимизнинг ҳам натижасини эълон қилди. Унга кўра, Раҳимбек Каримов ҳамда Aзиз Aсимов ҳам ВAР курсини муваффақиятли якунлашгани ойдинлашди. Шу тариқа, халқаро синовга юборилган вакилларимиз 100 фоизли натижа билан ортга қайтишди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази матбуот хизмати хабар берди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Кахрамонжон Сафаров
12/09/2023 17:39
Асимовни у томонларда хам тога-амакилари бор эканда эсиз бу курс даражаси лекин ажабмас энди инсоф-халоллик деган фикрни хам урганиб келган булса
Кахрамонжон Сафаров
12/09/2023 17:38
Асимовни у томонларда хам тога-амакилари бор эканда эсиз бу курс даражаси лекин ажабмас энди инсоф-халоллик деган фикрни хам урганиб келган булса
Жабборов Ахмаджон
12/09/2023 16:02
Ўзимизда ҳам шундай бўлса экан. Айниқса Асимов.