Хамес жароҳат олди
Ads

Мюнхеннинг “Бавария” клуби ярим ҳимоячиси Хамес Родригес “Бешиктош”га қарши кечган ЕЧЛ 1/8 финал биринчи учрашувида кичик жароҳат олган.

Шу сабабли кисқа вақт давомида жамоа машғулотларида иштирок эта олмайди. Унинг қачон майдонга қайтиши қўшимча тиббий текширувлардан сўнг маълум бўлади.

Эслатиб ўтамиз, “Бавария” ўз майдонида турк жамоасини 5:0 ҳисобида мағлуб этган эди.