Хамес "Реал"да қолиши мумкин, агар...

Колумбиялик ярим ҳимоячи Хамес Родригес "Реал"да қолиши мумкин. Бу ҳақда AS нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра агар Иско жамоадан кетса, мураббийлар штаби Хамесни таркибда сақлаб қолишмоқчи.

Таъкидлаш керакки, 27 ёшли испаниялик футболчининг трансфери 80 млн еврога баҳоланмоқда ва “қироллик клуби” унинг трансфери бўйича расмий таклифлар кутмоқда.

Хамесга эса "Наполи", "Атлетико" ва ПСЖ клублари харидор бўлишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Хамес Родригес сўнгги икки мавсумни Мюнхеннинг “Бавария” клубида ўтказган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!