Хамес Родригес яна "Реал"га қайтмоқчи

Сўнгги икки мавсумдан буён “Бавария”да ижара асосида тўп сураётган ярим ҳимоячи Хамес Родригес яна “Реал”га қайтмоқчи. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.

Унга кўра ўтган мавсум немис грандини Юпп Хайнкес бошқарган ва бу колумбиялик футболчига мақул келган эди. Бироқ, бу мавсум жамоага Нико Ковач келгач воқеалар ривожи ўзгарган. Хорватиялик мутахассис қўл остида тўп суриш эса Хамесга ёқмаяпти.

Айтиш лозимки, Хамеснинг “Бавария”даги ижара муддати 2019 йилнинг ёзида ўз ниҳоясига етади ва у шундан сўнг “Реал”га қайтмоқчи. Бироқ, бу ҳолатда барчаси “Бавария”га боғлиқ бўлиб қолади. Чунки, мюнхенликларда унинг трансферини тўлиқ сотиб олиш ҳуқуқига эгалар.

Маълумот учун, Хамес жорий мавсум Бундеслигада жами 8та ўйинда майдонга тушиб, рақиблари дарвозасига 3та гол киритишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!