Хамес Родригес янги мавсумни А Серияда бошлашга жуда яқин турибди

"Наполи" клуби "Реал" ярим ҳимоячиси Хамес Родригесни ўз сафига қўшиб олишга жуда яқин турибди. Бу ҳақда Radio CRC нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра А Серия гранди 27 ёшли колумбиялик футболчини 10 миллион евро эвазига бир мавсумга ижарага олади. Бироқ, “Наполи” ижара муддати якунлангач уни сотиб олиш ҳуқуқи бўйича “қироллик клуби” билан келишувга эриша олмаган.

Маълумотларга қараганда “Наполи” бунинг учун 30 млн евро таклиф қилган, “Реал” эса 40 млн евро сўраган.

Эслатиб ўтамиз, Хамес сўнгги икки мавсумни “Бавария”да ижарада ўтказди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!